Италия чемпионати 36-турининг марказий учрашуви Миланда бўлиб ўтди. 

Унда чемпионликни ҳал қилиб бўлган "Ювентус" жамоаси Еврокубокларга йўлланмани қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётган "Интер"га қарши баҳс олиб борди. 

Учрашувнинг 9-дақиқасида ҳисобни мезбонлар ҳужумчиси Икарди очган бўлса, 42-дақиқа 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширган Маркизио орадага фарқни тенглаштирди. 

"Туринликлар"га ғалаба тўпини учрашувнинг 83-дақиқасида Мората киритди. 

Ушбу учрашувдан сўнг "Ювентус" 83 очко тўплаган ҳолда 1-ўринни, "Интер" эса 52 очко билан 8-поғонада бормоқда.