Ҳар йили анъанавий равишда ўтказилувчи бутунроссия "Музейлар куни" акцияси давомида маданий ташкилотлардан бирига ташриф буюрган мижозлардан бири бахтсиз ҳодисага дуч келди.

Маълум бўлишича, Вахтангова номидаги театр қаршисидаги майдонда аёл киши баннер остида қолиб кетган. Ҳодиса натижасида жабрдийда оёқ синиши ва бир қанча очиқ жароҳатлар олган.
Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари дарҳол тез тиббий ёрдамга қўнғироқ илиши натижасида аёл зудлик билан шифохонага ётқизилган.