Ўзбекистон Халқ банки ва Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан чиқарилган DUET (оффлайн) пластик карта эгалари энди CLICK тизимининг барча афзалликларидан фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда CLICK компанияси хабар бермоқда.

«Ушбу банклар ва CLICK компанияси билан эришилган келишувлар натижасида ушбу банкларнинг пластик карта эгаларига CLICK мобил банкинг тизимига уланиш, истаган пайтда ва ишларидан чалғимасдан туриб турли тўловларни амалга оширишга имкон очиб берилмоқда», – дейилади компания хабарида.

Шундай қилиб, CLICK тизими билан ҳамкорлик қилаётган банклар умумий сони 18 тага етди. Улар қуйидагилардир:

  1. АГРОБАНК
  2. АЛОҚАБАНК
  3. АСАКА БАНК
  4. ASIA ALLIANCE BANK
  5. ҲАМКОРБАНК
  6. INVEST FINANCE BANK
  7. IPАК ЁЛИ БАНК
  8. IPOТЕКА-БАНК
  9. МИКРОКРЕДИТБАНК
  10. NBU
  11. ORIENT FINANCE BANK
  12. ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК
  13. РАВНАҚ БАНК
  14. САВДОГАР БАНК
  15. ТРАСТБАНК
  16. ТУРКИСТОН БАНК
  17. UNIVERSALБАНК
  18. ХАЛҚБАНК

CLICK тизимига оффлайн пластик карталарини улаган фойдаланувчилар пул маблағи келиб тушиши ва барча харажатлар тўғрисида хабардор бўлиш имконига эга бўлади.

Харажатлар тўғрисидаги хабарномалар тўлов амалга оширилган савдо масканидаги терминал инкассация қилинганидан кейин фойдаланувчига юборилади.