The Walt Disney Company кинокомпаниясининг "Қасоскорлар: Альтрон эраси" фильми жаҳон кинематографиясида намойишлардан 1 млрд доллар маблағ келтирган 21-фильм бўлди. Фильм бундай натижага 16 майда эришди ва бунинг учун унга 24 кун талаб этилди.

Миллиард доллардан кўпроқ даромад келтирган фильмлар рўйхатига 2,8 млрд доллар келтирган “Аватар” фильми етакчилик қилмоқда. 2-ўринни 2,18 млрд доллар келтирган “Титаник” ҳамда 1,52 млрд доллар келтирган “Қасоскорлар” фильми эгалламоқда.

2012 йилда намойишга чиқарилган қасоскорларнинг саргузаштлари ҳақидаги биринчи фильм 1 миллиардлик чегарага 19 кунда эришган эди. Унинг давомига эса бунинг учун 5 кун кўпроқ керак бўлди.