Россияда Путинга рим императори қиёфасидаги ҳайкал ўрнатилди

Жаҳон 17 Май 2015 2482

Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путинга ҳайкал ўрнатилди.

Бронза ҳайкал Россия етакчисининг рим императорларига хос қиёфадаги бюсти шаклида ишланди.

Ҳайкалнинг ўрнатилиши ташаббуси билан Ирбис казакларининг православ иттифоқи казаклари чиқишди. Петербург казаклари атамани Андрей Поляковнинг айтишича, Путинга ҳайкал қўйиш ғоясининг пайдо бўлишига Қримнинг аннексия қилиниши туртки берган. Унинг фиркича, Путин шу тариқа “азалий рус ерлари”ни қайтариб олмоқда.

“Бизнинг президентимиз жасурлик ва донолик тимсолидир. Бизнинг давлатимиз эса ҳақиқий Россия империясидир. Шунинг учун ўз ғоямизни амалга оширишда рим императори қиёфасидан фойдаланишга қарор қилдик”, деб айтмоқда атаман.

Хабар берилишича, Россиянинг Латвиядаги элчихонаси Рига марказида хочга осиб қўйилган Владимир Путин ҳайкали пайдо бўлганига эътироз билдирган ҳолда Латвия Ички ишлар вазирлигига норозилик нотасини жўнатган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар