Янги Зелландияга ташриф буюрган шаҳзода Гарри тимсоҳ овида иштирок этди, дея хабар тарқатди People нашри. Газетада чоп этилган суратда ҳарбий либосдаги шаҳзода Гаррининг тимсоҳ жағи бўйлаб боғлаб олинган арқонни қандай қилиб ушлаб тургани кўриниб турибди. Қайд этилишича, шаҳзода тутиб олган тимсоҳнинг узунлиги 3 метр атрофида.