“Римнинг “Рома” футбол жамоаси яримҳимоячиси Франческо Тотти “Ливерпуль” афсонаси Стивен Жеррарднинг “Энфилд”даги хайрлашув нутқига изоҳ бериб ўтди.

“Мен Жеррардни нафақат Англияда, балки дунёдаги энг яхши учта ўйинчи қаторига киритган бўлардим, чунки у ёшлигиданоқ ўйинлар тақдирини ҳал қилиб келган ҳар томонлама мукаммал футболчидир.

Менимча, бундай калибрдаги футболчи билан ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси бўлса керак. У ажойиб футболчи. Фикримча, Стивенни дунёнинг исталган клуби ўз сафида кўришни хоҳлаган бўларди”, – Тоттининг сўзларидан иқтибос келтирди "Рома" клуби расмий сайти.