Туркия Мудофаа вазири Исмет Йилмаз мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан сурияликлар вертолёти уриб туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бунда Сурия вертолёти тақиқланган ҳудудга киргани сабаб бўлган.

Туркия ҲҲК иккита ракета учирган. Вертолётнинг Сурия ҳудудига қулагани хабар берилмоқда.

Ҳаво кемаси тури ҳақида маълумот берилганича йўқ.