Майкл Жексоннинг синглиси, қўшиқчи Жанет Жексон ўзнинг ижодий фаолиятини қайта бошлаётгани, янги альбом чиқариши ва жаҳон бўйича гастрол уюштиришини эълон қилди.

Бу ҳақда у ўзининг 49 йиллик таваллуд аёмидаги кечада айтиб ўтди.

“Мен тайёр бўлганимда муҳим янгиликни эълон қиламан, деб ваъда берган эдим. Ҳозир шу сўзимнинг устидан чиқаман. Жорий йилда мен ўз фаолиятимни қайта бошлайман ва мухлисларга янги мусиқа, жаҳон турнеси туҳфа қиламан”, деб айтди Жанет Жексон.

Жанет Жексон янги альбом қачон чиқиши ва турне қачон бошланиши ҳақида ҳеч нарса демаган. Бироқ мусиқий доираларда қўшиқчи ўз фаолиятини ёзда бошлаши мумкинлиги айтилмоқда.

Қўшиқчининг охирги, 10-рақамли Discipline альбоми 2008 йилда чиққан эди.