Осиё Чемпионлар Лигаси 1/16 финал бочқичи доирасидаги “Ас-Садд” (Қатар) – “Лахвия” (Қатар) учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради, деб хабар берди Ўзбекистон футбол федерацияси.

19 май куни Доҳада бўлиб ўтадиган учрашувда Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.

Маълумот учун, Қатарнинг “Лахвия” клуби “А” гуруҳида 13 очко тўплаб, биринчи ўрин билан кейинги бочқичга йўл олган. Бу гуруҳ ўйинларида Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” клуби ҳам иштирок этганди. “Ас-Садд” иккинчи ўринни эгаллаб, 1/16 босқичига йўл олган “С” гуруҳида эса “Локомотив” қатнашганди.