2016 йилнинг охирига қадар Қозоғистондаги барча босма оммавий ахборот воситалари интернетда ўз веб-сайтларига эга бўлиши керак. Бу ҳақда инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги алоқа, ахборотлаштириш ва ахборот қўмитаси раиси ўринбосари Талғат Қазанғапов Қозоғистон телеграф агентлиги мухбирига маълум қилди.
“2016 йилнинг охирига қадар биз барча газета ва журналларни интернетга ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, – дейди у.
Жумладан, унинг маълум қилишича, жорий йилнинг охирига қадар 400та босма нашр ўз сайтига эга бўлади.
Бундан ташқари, 2014 йилда йўлга қўйилган “Қазтелерадио” негизида йўлга қўйилган лойиҳа доирасида айни кунларда 20та телерадиоканал интернетга чиққани маълум қилинди.