2015 йилнинг 29 май кунида Қозоғистон республикасининг Бурабой шаҳарчасида МДҲга аъзо давлатларнинг ҳукуматлари раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказилади.
Бу мажлисда МДҲ мамлакатларининг турли соҳалардаги ҳамкорликларини кўзда тутувчи 20дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.
Хусусан, иштирок этувчи вакиллар 2015-2016 йиллар давомида молиявий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилиши бўйича имзоланган инновацион ҳамкорликни тартибга солувчи ҳужжатлар ижросини муҳокама қилишади. Шунингдек, томонлар истиқболдаги режалар бўйича фикр алмашишади ҳамда 2020 йилгача бўлган даврдаги фаолият хусусида муҳокама ўтказишади.
Қолаверса, мажлис чоғида халқаро транспорт, экологик ҳолат ҳамда минтақадаги хавфсизлик масалалари кун тартибига қўйилади.
Йиғилишда ташкилотнинг бошқарув тизимидаги ходимлар масаласи ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.