Хитойнинг Alibaba интернет гиганти Yves Saint Laurent, Brioni, Gucci, Puma сингари брендларнинг вакили бўлмиш Kering компаниясининг айбловларини инкор қилмоқда.
Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, Kering 15 май куни Нью-Йорк округ судига Хитойнинг энг йирик онлайн ритейлери устидан даъво аризасини топширган. У компанияни йирик брендларнинг сохта нусхаларини сотишда айблаган. Хусусан, Kering’га тегишли Gucci ва Yves Saint Laurent брендлари Alibaba’нинг онлайн дўконларидаги энг харидоргир маҳсулотларга айланган.
Ўз навбатида, Alibaba расмийлари бу айбловларни инкор қилмоқда.