АҚШнинг Айова штатида парранда гриппи хасталигига чалинган 200 минг дона товуқ аниқланган. Бутун мамлакат бўйлаб эса шу хасталик туфайли 2 миллилонга яқин паранда йўқ қилинган. Бу ҳақда Star Tribune хабар берди.
"Биз соғ паррандаларни ва одамларни хасталикдан ҳимоя қиляпмиз. Балки, бунинг учун янада кўпроқ паррандалар ўлдирилиши талаб қилинар", деб маълум қилди АҚШда паррандачилик билан шуғулланувчи Rembrandt Enterprises номли энг йирик ташкилот раҳбари.