13 май кунида АҚШнинг Филадельфия шаҳри яқинида Amtrak темирйўл компаниясига тегишли поезд рельслардан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига компания томонидан 200 млн доллар товон пули тўланадиган бўлди

Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, белгиланган товон пули темирйўл фалокати учун тўланадиган энг йирик миқдордаги товон пули ҳисобланади.

Маълумот учун, Вашингтондан Филадельфияга кетаётган поезд бурилиш пайтида рельслардан чиқиб кетган. Поездда 240 йўловчи бўлган. Улар орасида сенатор Патрик Мерфи ҳам бўлган.

Тергов давомида поезд соатига 180 км билан ҳаракатлангани, бу эса ушбу ҳудуд учун белгиланган максимал тезликдан 2 баробар кўпроқни ташкил қилганни маълум бўлди. Поезд, шунингдек, тезликни камайтириш ҳисобига фалокатнинг олдини олиши мумкин бўлган зарурий хавфсизлик тизими билан ҳам жиҳозланмаганлиги аниқланди.