АҚШнинг Техас ва Оклахома штатларида бир нечта кучли торнадолар кузатилди. Табиий офат оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган ва яна ўнлаб одамлар жароҳат олган.

Торнадо 90га яқин уйларни вайрон қилди. Баъзи шаҳарларда электр узатиш линияларининг шикастлангани туфайли электр таъминоти узилиб қолди.

Кучли момақалдироқ фронти тезлиги соатига 120 километрдан ошадиган шамоллар ва дўл аралаш кучли жалаларни олиб келди.

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, торнадо Небраска штати томон йўл олган. Ёмон об-ҳаво шароити бутун Буюк текисликлар ҳудудида – АҚШнинг Мексикадан тортиб Канадагача бўлган ҳудудида кузатилади.

Торнадо, шторм ва жалалар камида яна бир неча ҳафта давоми этиши тахмин қилинмоқда.