"Ливерпуль" жамоаси "Ювентус"нинг чилилик футболчиси Артуро Видални сотиб олишни режалаштирди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатган.
Нашрда ёзилишича, 27 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафини тарк этиб, океанортига ("Лос-Анжелес Гелакси" жамоасига) йўл олган Стивен Жеррарднинг ўрнини босиши кутилмоқда.
Қайд қилинишича, туринликлар бу футболчисини унга муносиб ўринбосар олингандагина қўйиб юборишади.

Айни вақтда жамоа раҳбарияти Видалнинг ўрнига "Рома"нинг бельгиялик яримҳимоячиси Раджи Наинголанни номзод сифатида кўрмоқда. Бироқ, бу трансфернинг амалга ошишида футболчининг трансфер ҳуқуқи қисман "Кальяри" жамоасига тегишлилиги халал бериши мумкин.
Бундан ташқари "Ювентус" Аксел Витцел ("Зенит") ҳамда Рамирес ("Челси") вариантларни кўриб чиқмоқда.