БААда автобус ҳалокатида 3 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 18 Май 2015 1625

БААда зиёратчиларни олиб кетаётган автобуснинг ҳалокатга учраши натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 56 киши яраланди.
Khaleej Times нашрининг маълум қилишича, ҳалокат Абу Дабидан 200 км нарида содир бўлган. 60 нафар зиёратчини олиб кетаётган автобуснинг ғилдираги ёрилиб кетиши натижасида у тоғ жинсларини майдаловчи машинага урилган. 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 10 киши оғир аҳволда яқиндаги шифохоналардан бирига ётқизилган.
Абу Даби полицияси вакили полковник Ҳамад Наср ал-Балушийнинг маълумот беришича, ҳалокатга ҳайдовчининг катта тезликда юргани сабаб бўлган. Ҳалокат чоғида унга зарар етмаган, лекин у ҳибсга олинган.
Маълум қилинишича, зиёратчиларнинг барчаси Ҳиндистоннинг Керала штатидан бўлиб, Умрадан қайтаётган бўлган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар