"Бенфика" Португалияда 34-чемпионлигини нишонлади

Спорт 18 Май 2015 1592

17 май куни Португалия чемпионатида 33-тур ўйинлари ўтказилди.
Турнир жадвалининг биринчи ўрнида турган "Бенфика" сафарда "Витория Гимараеш" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ўйин билан параллел равишда ўтказилган ўйинда жамоанинг асосий рақиби "Порту" сафарда "Белененсеш" билан 1:1 ҳисобини қайд этгач, охирги турдан кейин ўзининг иккинчи ўрнидан юқорига кўтарила олмаслиги ойдинлашди.
"Бенфика" 33 ўйинда 82 очко тўплаган, "Порту" ҳисобида эса 79 очко бор.
Шу тариқа, "Бенфика" ўз тарихида 34-марта Португалия чемпионига айланди. Жамоанинг икки ҳужумчиси Жонас (18та гол) ва Лима (17та гол) билан турнир тўпурарлари сафида турибди. "Бенфика” мавсум давомида 82та гол урган ва ўз дарвозасидан атиги 15та гол ўтказган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар