Чехияда бўлиб ўтган хоккей бўйича жаҳон чемпионати учрашувларига 740 минг томошабин ташриф буюрди. Шу тариқа, ушбу кўрсаткич бўйича янги рекорд ўрнатилди.
Илгариги рекорд 2014 йилда Минскда бўлиб ўтган чемпионатда ўрнатилган эди (640 044 томошабин).
Канада ва Россия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган финал учрашувини томоша қилиш учун O2 Arena майдонига 17 383 киши келди. Учрашув канадаликлар фойдасига 6:1 ҳисоби билан якунланди.
2016 йилдаги чемпионат Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ўтказилади.