Уғом-Чотқол миллий боғи табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси охирги пайтларда боғ ҳудудидга ноқонуний равишда чорва олиб кириш ҳоллари кўпайганини маълум қилмоқда. Чорвадорларнинг бу хатти-ҳаракатлари ёш дарахтларнинг йўқ қилинишига ва миллий боғ экотизимининг вайрон бўлишига олиб келмоқда. Бу ҳақда "Подробно.уз" нашри маълум қилган.
Инспекция раҳбари Маҳмуджон Оҳунжоновнинг сўзларига қараганда, айрим чорвадорлар кечки ёки тунги пайтда миллий боғ ҳудудидига чорвани олиб кириб, уларни ноқонуний равишда ўтлатмоқда. Бу иш нафақат яқин атрофда яшаётган аҳоли томонидан амалга оширилмоқда. Бошқа вилоятлардан кўп миқдорда чорванинг олиб келиниши ҳоллари ҳам кузатилган. Жумладан, бир сафар Фарғона вилоятидан чорва олиб келаётган 32та юк машинаси тўхтатиб қолинган.
Инспекция ходимлари назорат ишларини кучайтириб бормоқда.