Дубай аҳолисини ва сайёҳларни бепул Wi-Fi тармоғи билан таъминлайдиган минтақадаги дастлабки шаҳар бўлади. Бу ҳақда novosti.ae сайти орқали маълум бўлди.
Жамоат ерларида аллақачон Интернетга кириш нуқталарини бунёд этиш ишлари бошланган. Йил охирига қадар Дубайда бепул Wi-Fi тармоғига уланиш имкониятини берадиган 300га яқин алоқа нуқтаси яратилади.
Тезликни оширишни истаган фойдаланувчилар 20-50 дирҳам тўлаб, тезлиги анча катта бўлган премиум тарифидан фойдаланиши мумкин бўлади.