Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Жаҳон банки гуруҳи ижрочи директорларини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар тарқатди.
Учрашув чоғида банк томонидан Тожикистондаги ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларнинг қўллаб-қувватланиши ва республика иқтисодиётига ташқи салбий таъсирларни камайтириш масаласи кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтилишича, Жаҳон банки Тожикистон билан турли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, айни пайтда республика миқёсида умумий қиймати 323 млн долларни ташкил қиладиган жами 21 лойиҳа шу банк томонидан молиялаштирилмоқда.