Iron Maiden гуруҳининг хонандаси Брюс Дикинсон саратон хасталигини енгди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Дикинсонга ўтган йилнинг охирида саратон диагнози қўйилди. Етти ҳафта давом этган кимё ва радиотерапиядан сўнг МРТ текширувлари унинг организми ўсимтадан халос бўлганини кўрсатди.
Гуруҳ сайтида 56 ёшли Дикинсон ишга қайтишни сабрсизлик билан кутаётганлигини маълум қилди. Шунга қарамай, Iron Maiden яккахонининг тўла даволаниб олиши учун 2016 йилда гастроль концертларини уюштирмайди.