Италияда илк бор Эбола иситмаси билан касалланганлик ҳолати қайд этилди, деб хабар берилмоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий сайтида.

Вирус эбола билан касалланган беморларга ёрдам кўрсатган, Сьерра-Леонедан қайтган тиббий ходимда аниқланган. Италиялик тиббий ходим Сьерра-Леоне пойтахти Фритаун шаҳридан Касабланка орқали Римга 7 майда учиб келган. Унда касалликнинг биринчи аломатлари 72 соат ўтиб, 10 май кунида сезила бошланган. Бемор аввал Сардиния шифохонасига ётқизилган, 12 майда эса Римдаги Юқумли касалликлар миллий институти шифохонасига етказилган.

Италиялик мутахассислар касаллик аломатлари 72 соат ўтиб аниқлангани сабабли, бемор билан бирга учган йўловчиларга ҳеч қандай хавф таҳдид солмаслигини айтишмоқда.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 9 майд куни Либерияда эбола иситмаси эпидемияси барҳам топганини маълум қилиб, бу ҳодисани “улкан ютуқ” деб атаган эди.