Киевнинг "Динамо" жамоаси 17 май куни ўз майдонида Украина премьер-лигасининг 24-тури доирасида "Днепр"ни қабул қилди ва ғалаба қозониб, муддатидан олдин чемпионликни нишонлади.
"Олимпийский" ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда Домагой Веда томонидан 84-дақиқада урилган гол мезбонларнинг ғалабасини таъминлади.


Киевликлар 24 ўйинда 62 очко жамғаришди ва 62та тўп киритишди. Жамоа ўз дарвозасидан атиги 10та гол ўтказган.


Айни вақтда чемпионат якунланишига 2та тур қолган ва "Динамо"дан кейинги ўринларда "Шахтёр" (55 очко) ва "Днепр" (50 очко) жамоалари жойлашишган.