Кубаннинг "Краснодар" жамоаси футбол бўйича Россия чемпионатининг 28-турида ўз майдонида Москванинг "Торпедо" жамоасини қабул қилди. Бу ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди ва мезбонлар кейинги мавсумда ЕЧлда қатнашиш учун имкониятларини камайтириб юборишди.
Ўйинда Вандерсон (25) ва Лаборде (64) томонидан киритилган тўпларга мезбонлар сафидаги Путило (54) ҳамда Кирилл Комбаров (74) жавоб қайтаришган. Ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов 90 дақиқа ҳаракат қилган.
Шу тариқа, бу дурангдан кейин "Краснодар" ҳисобидаги очколар сони 56тани ташкил этмоқда.
"ЦСКА" эса 28-тур доирасидаги ўйинини сафарда "Спартак"ка қарши ўтказди ҳамда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Еременко (11, 22), Тошич (30) ва Муса (63) томонидан киритилган голлардан кейин 4:0 ҳисоби ўрнатилди.
"Армиячилар" ҳисобида ҳам айни вақтда 56 очко мавжуд, лекин тўплар нисбати "ЦСКА"да яхшироқ, жамоа шу вақтгача рақиблар дарвозасини 63 марта ишғол қилган ҳамда ўз дарвозасидан 26та гол ўтказган. "Краснодар"да эса бу бўйича кўрсаткич 49-25 нисбатини ташкил этади.
"ЦСКА" кейинги турларни "Рубин" (25 май куни, ўз уйида) ҳамда "Ростов" (30 май куни, сафарда) жамоаларига қарши ўтказади.
"Краснодар" кейинги икки тур доирасида 24 май куни "Ростов" билан ўз майдонида, 30 май куни эса "Динамо" билан сафарда ўйин ўтказади.

СЎНГГИ УЧРАШУВЛАР