Испаниялик таниқли журналистлардан бири «қаймоқранглилар»нинг Юрген Клопп, Рафаэл Бенитес, Хулен Лопетеги ва Жозе Моуриньо билан олиб борган музокаралари борасида билганларини Sky Sports нашрига гапириб берди.

«Реал» 2014/2015 йилги мавсумда ҳеч қандай совринларсиз қолди. Бу эса Карло Анчелоттининг жамоани муддатидан олдин тарк этиши мумкинлигини англатади. Ҳозирда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган тўртта номзод кўриб чиқилмоқда.

«Реал» ҳозирда бош мураббий изламоқда. Бу «Реал» совринларсиз қолганда доимий равишда кузатиладиган ҳолат. Клуб Юрген Клопп, Рафаэл Бенитес, Хулен Лопетеги ва Жозе Моуриньо билан музокаралар олиб борди. «Реал» уларнинг барчасига клубда ишлашни таклиф қилди. Моуриньо дарҳол «Йўқ» деб жавоб қайтарди».

«Тўртта номзоддан, кимдир Рафага қарши, кимдир уни қўллаб-қувватлаяпти. Жозегаям муносабат худди шундай. Лопетеги эса жамоанинг келажаги сифатида номзодлар қаторида турибди. Клопп борасида ҳали аниқ тўхтамга келингани йўқ».

«Зинедин Зиданнинг эса ҳали вақти келмаган деб ҳисоблашмоқда Мавсум бошида ҳамма унинг фойдасига қараб кетаётганди. Бироқ «Кастилия» яхши натижа кўрсата олмагач, Зидан номзодига нисбатан ҳам шубҳалар пайдо бўла бошлади», дея журналистнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Карло Анчелотти 2013 йилдан буён «Реал»ни бошқариб келади. Ўтган мавсумда жамоа Анчелотти раҳбарлигида ўз тарихида 10-марта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритганди.