18 май кунидан бошлаб АҚШнинг 44-президенти Барак Обама твиттерда ўзининг шахсий аккаунтига эга бўлди.
"Салом, Твиттер! Бу мен, Баракман. Ҳақиқийси. 6 йил президентлик қилдим ва ниҳоят Оқ уй менга ниҳоят твиттерда аккаунт очишим учун рухсат берди", деб ёзади Обама.
Маълум бўлишича, у илк твитини iPhone орқали ёзди.
Унинг илк твити 20 дақиқа ичида 25 минг мартадан ортиқ рт қилинган ҳамда бу аккаунт шу вақт ичида 117 мингдан ортиқ фолловер йиғган. Унинг ўзи эса ҳозирча 65 аккаунтни фоллоу қилган.
Обаманинг аккаунтида ҳақиқийликни тасдиқловчи белги қўйилган ҳамда унинг шахсий сайтига ҳавола берилган.