Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати-2018 саралаш босқичидаги рақиблари – КХДР ҳамда Бахрайн терма жамоаларининг Таиландга қарши ўйинлари санаси ўзгартирилди деб хабар берди Ўзбекистон футбол федерацияси.

Шимолий Корея терма жамоаси Таиландга қарши 20 май куни назорат учрашуви ўтказади.

Ундан ташқари, аввал хабар берганимиздек, КХДР 2 – 9 август кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади. Бу мусобақада Шимолий Кореядан ташқари Япония, Хитой ва Жанубий Корея терма жамоалари ҳам қатнашади.

Шунингдек, Бахрай терма жамоаси ҳам Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришган. Бу учрашуви 9 июнь куни Бангкокда бўлиб ўтади. 28 августда эса Бахрайн Дохада Қатарга қарши майдонга тушади.