15 май куни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар инвестиция ва савдо вазирлигида Европа Иттифоқи делегациясининг элчилари бошлиғи Юрий Штеркни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Учрашув давомида иккала томоннинг ўзаро манфаатли савдо иқтисодий, сармоявий, молиявий, технологик ва транспорт-коммуникациявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1994 йилнинг ноябрь ойида ўрнатилганди. «Экономическое обозрение» журналининг ёзишича, шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги мавжуд битим 1996 йининг июнида имзоланган.