Ўзбекистонда бизнес субъектларини текшириш тартиби ўзгартирилди

Иқтисодиёт 18 Май 2015 10812

2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда бизнес субъектларини текширишнинг янги тартиби ўрнатилади. Бу ҳақдаги фармон президент Ислом Каримов томонидан имзоланди.
Таъкидланишича, микрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик объектлари фаолиятини текшириш режали тартибда тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган миқдорда ўтказиб борилади; бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти уч йилда бир марта фақат назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши рухсати билан текширувдан ўтказилади.
Молиявий ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар муддати 10 кундан ошмаслиги керак бўлади.
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 184-моддасини (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўйин товлаш) бузган шахслар жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлат манфаатларига етказилган зарарни қоплаган тақдирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди.

Кўпроқ янгиликлар