Ўзбекистон ҳукумати “Давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритишни режалаштирмоқда.
Лойиҳа давлат сирлари қонунчилигини такомиллаштириш ва давлат сирларини аниқлаш, уларни ҳимоя қилиш ва жамоатчиликка маълум қилиш жараёнида юзага келадиган муносабатларни бошқаришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Жорий йилнинг ноябрь ойига қадар Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги бошқа вазирликлар билан ҳамкорликда қонун лойиҳаси бўйича таклиф киритиши керак.