Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан Ўзбекистонда гаровга ва ипотекага қўйилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати тузиб чиқилди.
Рўйхатдан Ўзбекистон ҳудудидаги ерлар ва ер ости ресурслари, Миллий архив фондининг таркибига киритилган архив ҳужжатлари, муҳофаза қилинувчи табиий ҳудудлар, пул бирликлари, қимматбаҳо қоғозлар, орден ва медаллар ишлаб чиқарилишини таъминловчи давлат корхоналари ва объектлари, қуролли кучларга тегишли корхоналар, объектлар ва ҳарбий-техник мулк, илмий-тадқиқот ташкилотлари, радиоактив моддалар қазиб олиш ва қайта ишлашни таъминловчи объектлар ва корхоналар ва бошқа турдаги объектлар ўрин олган.
Тўлиқ рўйхат билан қарор матнида танишиб чиқиш мумкин.