Ўзбекистон қонунчилари ННТ (Нодавлат-нотижорат ташкилотлар) қонунчилигини бузиш учун шу турдаги ташкилотлар мансабдор шахсларидан ундириладиган жарима миқдорини камайтиришни режалаштирмоқда. Ушбу ҳолатни кўзда тутган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар Маъмурий жавобгарлик Кодексига киритилади.
Бундан ташқари, жорий ўзгаришларга мувофиқ ННТ масъул шахслари томонидан рўйхатга олувчи орган билан келишилмаган ҳолда хорижий шахслар, давлатлар ва ташкилотлардан молиявий ёрдам ва бошқа турдаги маблағ олиниши, рўйхатга олувчи органга ўз фаолияти тўғрисидаги нотўғри ахборот етказилиши учун жавобгарлик кучайтирилади.