Ўзбекистонда тижоратчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи тизим яратилади

Ўзбекистон 18 Май 2015 1791

2015 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда президенти топшириғига мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан шикоятлар қабул қилиш тизимини яратади.
Маълум қилинишича, у “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Ягона хизмат кўрсатиш маркази ва Бош прокуратура ишонч телефонлари негизида ташкил қилинади. Янги тизимнинг зиммасига юкланадиган бирламчи вазифа давлат назорат органларининг бизнес субъектлари фаолиятига асоссиз аралашуви ҳамда уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиши фактлари ҳақида ахборот тўплаш ва тегишли чоралар кўришдан иборат бўлади.
Бундан ташқари, президент Бош прокуратурага хусусий тадбиркорлик фаолиятини юритиш эркинлиги кафолатлари бўйича қонунчиликнинг ижросини қатъий назорат қилишни топширди.

Кўпроқ янгиликлар