Президент Ислом Каримовнинг янги фармонига мувофиқ якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга бир қатор имтиёзлар берилди.
Жумладан, 2015 йилнинг 1 июлидан хусусий тадбиркорлик юритиш ва бундай турдаги фаолиятни назорат қилишнинг янги тартиби жорий қилиниши муносабати билан якка тартибдаги тадбиркорлар 1 нафардан 3 нафаргача ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлди. Бунда тадбиркорлар ҳар бир ишчи учун бюджетдан ташқари Нафақа мажмғармасига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов киритиши ҳамда якка тартибдаги иш берувчи тадбиркорлар учун белгиланган ставканинг 30 фоизи миқдорида аниқланган солиқ тўлаши талаб қилинади.
Бундан ташқари, коллеж битирувчиларини ёллаган тадбиркорлар улар коллежни битирган санадан бошлаб 12 ой мобайнида янги ходимлари учун белгиланган солиқни тўлашдан озод қилинди.