“Жамоа фондлари тўғрисида”ги қонунга киритилиши кўзда тутилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, Ўзбекистондаги жамоа фондларининг турлари кўпаяди. Хусусан, халқаро жамоа фондлари тузишнинг қонуний имконияти яратилади.
Бундан ташқари, ўзгаришлар доирасида жамоа фондларининг филиаллари ва ваколатхоналарининг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш, ҳужжат ишини камайтириш сингари жиҳатлар ҳам кўзда тутилмоқда.