2015 йилнинг 16 май куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги Ҳожимукон спорт мажмуасида ўсмирлар бокси бўйича Мухторхон Дилдабеков таъсис этган IV халқаро турнир якунланди.

Бу мусобақада 1999-2000 йилларда туғилган 94 нафар спортчи иштирок этиб, 13та медаллар шодаси учун баҳс олиб боришди.
Турнир якунида Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги 6 нафар спортчи совринли ўринларни қўлга киритишди.
Сериков Нуржан (48 кг.гача вазн тоифасида) ва Мирзараҳимов Темур (54кг) олтин медалларга эга бўлишган. Тимур Мержанов (66 кг) ва Яҳё Саидхонов (70 кг) эса кумуш медалларни қўлга киритишди. Шунингдек, Жуманиёзов Собиржон (54 кг) ҳамда Тониқулов Жавоҳир (57 кг) турнирнинг бронза медаллари билан тақдирланишди.