Петербургда Путин шарафига ўрнатилган ҳайкал Римнинг шафқатсиз императори Неронга қиёсланди

Жаҳон 18 Май 2015 3973

17 май куни Петербургнинг Агалатова қишлоғида маҳаллий казаклар томонидан Россия президентининг антиқа бюсти ўрнатилди. Бу ҳақда “Невские новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳайкалнинг ўзига хослиги шундаки, унда Путин Рим императори қиёфасига эга. Янги ёдгорликдаги Путин Рим аслзодаларининг тогасида, бошида ғалаба тимсоли бўлмиш дафна япроқларидан ясалган чамбар билан тасвирланган.
Қишлоқдаги хутор атамани Андрей Поляковнинг сўзларига қараганда, келажакда бюстни икки баробар каттароқ қилиб бронзадан ишлаш режалаштирилмоқда.
Le Figaro нашрининг ёзишича, казаклар Путиннинг Қримни Россия таркибига “қайтаргани” шарафига бу ҳайкални ўрнатган. Твиттерда эса ҳайкал Рим императори Нероннинг қиёфасига эга эканлиги таъкидлаб ўтилган.
Маълумот учун, Нерон (37-68) Римни 54-68 йилларда бошқарган император бўлиб, қонхўрлиги билан танилган. У Рим шаҳрига ўт қўйган, шунингдек, христианларни қатағон қилган шахс сифатида тарихда қолган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар