Покистоннинг Axact сохта дипломлар сотиш орқали ҳар йили ўн миллионлаб доллар пул топади. Бу ҳақда компаниянинг собиқ ходимларига таянган ҳолда The New York Times газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, мижозлар компаниядан юзлаб университетлар ва олий мактабларнинг сохта олий маълумот дипломларини сотиб олиши мумкин. Аслида эса бу дипломлар ҳақиқий аккредитациядан ўтказилмаган.
Axact тармоғи 370 сайтдан иборат. Компаниянинг Карачидаги штабида 2 минг киши ишлайди. У расман ўзини мамлакатдаги энг йирик софт ишлаб чиқарувчиси деб атайди. Аслида эса, нашрдаги маълумотларига қараганда, у асосан сохта дипломлар ҳисобидан тирикчилик қилади.
Компания юристлари нашрга йўллаган мактубида бу маълумотларни инкор қилган.