16 май куни Ўзбекистон Сенати мажлисининг иккинчи ялпи мажлиси вақтида собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировни Ўзбекистон Республикаси Конституцион суди судьяси этиб тайинлаш ҳақида қарор қилинди.

Ушбу қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган.

Маълумот учун,  Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўрадиган суд ҳокимияти органи ҳисобланади.

Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлиснинг Сенати томонидан суд Раиси, Раис ўринбосари ва Қорақалпоғистон Республикасидан сайланадиган судьяни қўшган ҳолда Конституциявий суднинг беш аъзосидан иборат таркибда сайланади.

Конституциявий суднинг ҳар бир судьяси якка тартибда сайланади. Олий Мажлис Сенати аъзолари депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган шахс сайланган ҳисобланади.

Конституциявий суд таркибидан камида тўрт киши сайланган тақдирда суд ўз фаолиятини бошлашга ҳақлидир.

Судья Конституциявий суд таркибидан чиқиб кетган тақдирда Олий Мажлиснинг Сенати ушбу моддада белгиланган тартибда бошқа шахсни сайлайди.