"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 17 май куни "Эспаньол"га қарши бўлиб ўтган 37-тур учрашувида хет-трикка эришди ва ўзининг "Реал" сафида урган жами голлари сонини 310тага етказиб олди.

Бу кўрсаткич унга "Реал" тарихидаги бомбардир ҳужумчилар рўйхатида афсонавий футболчи Альфредо Ди Стефанони ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилиш имконини берди. Ди Стефано ўзининг "Реал" жамоасидаги фаолияти давомида 307та гол уришга эришган.

Айни вақтда бу рўйхатда Рауль 323та гол билан етакчилик қилмоқда. Роналду кейинги мавсумда 14тадан ортиқ гол уриш орқали биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин бўлади.
Ушбу португалиялик футболчи жорий мавсумда 34 ўйинда майдонга тушиб, 45та гол урган ва 16та голли узатма амалга оширган.

“РЕАЛ” ТЎПУРАРЛАРИ. ТОП-10:
1. Рауль (1994-2010) – 323 та гол
2. Роналду (2009-…) – 310
3. Альфредо Ди Стефано (1953-1964) – 308
4. Карлос Сантильяна (1971-1988) – 289
5. Ференц Пушкаш (1958 – 1966) – 242
6. Уго Санчес (1985 – 1992) – 208
7. Франсиско Хенто (1952 – 1970) – 179
8. Пирри (1964 – 1979) – 171
9. Эмилио Бутрагеньо (1983 – 1995) – 171
10. Амаро Амансио (1962 – 1976) – 155