Чехияда бўлиб ўтган хоккей бўйича жаҳон чемпионати якунида турнир давомида ўзини кўрсатган хоккейчилар саралаб, рамзий терма жамоа тузилди. Бу жамоа сафига турнирда кумуш медаллар билан тақдирланган Россия терма жамоасидан биронта ҳам вакил кира олмаган.
Олти спортчидан иборат рамзий терма жамоа сафида 3 нафар канадалик ҳамда бир нафардан АҚШ, Швеция ва Чехия вакиллари ўрин олишган.
Хоккей бўйича 2015 йилги жаҳон чемпионатининг рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Коннор Хеллебайк (АҚШ)
Ҳимоячилар: Оливер Экман-Ларссон (Швеция), Брент Бернс (Канада)
Ҳужумчилар: Ягомир Ягр (Чехия), Жейсон Спетцца (Канада), Тэйлор Холл (Канада).