Шахмат бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунига етди.
13 тур давом этган мусобақада 2 нафар иштирокчи 8тадан очко тўплаб, биринчи натижани қайд қилди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича самарқандлик халқаро гроссмейстер Марат Жумаев қашқадарёлик ФИДЕ устаси Акмал Файзуллаевдан устун келиб, шахмат бўйича 2015 йилги Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Учинчи ўрин тошкентлик 13 ёшли Шамсиддин Воҳидовга насиб қилди. У Никита Хорошев ва Алексей Барсов билан тенг миқдорда 7 очко тўплаган эди, аммо қўшимча кўрсаткичлар бўйича улардан ўтиб кетди.