Яманда тинчлик ўрнатилиши ташаббуси билан чиққан Саудия Арабистони Яманда ўзининг “Умиднинг тикланиши” операциясини қайта бошлаши ва Яманнинг қонуний ҳукуматига қарши чиқаётган ҳусийчиларнинг жойлашган ўринларига авиазарбалар беришни давом эттиришини маълум қилди.

Шу тариқа, қироллик ҳукумати БМТ вакиллари, жумладан БМТ бош котибининг Ямандаги махсус элчиси Исмоил ул-Шайх Аҳмаднинг тинчликни сақлаш тартиби муддатини узайтириш ҳақидаги чақириқларини рад этмоқда.

Операцияни тўхтатишдан мақсад Яманнинг тинч аҳолисига инсонпаварлик ёрдамини етказиш бўлган.

Тинчлик ўрнатилиши 12 май кунида соат 23:00 да кучга кирган эди, бироқ у амал қилган 5 кун давомида иккала томондан ҳам унинг бузилиши ҳолатлари қайд қилинган эди.

Маълум қилинишича, ҳусийчилар тинчлик ўрнатилгандан кейин 3 соат ўтиб уни бузишган.