Техас штатида байкерлар орасида келиб чиққан отишма оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Жамият 18 Май 2015 1344

Техас штатининг Вако шаҳридаги автомобиль тураргоҳида жойлашган ресторанда бир-бирига душман байкерлар бандаси орасида отишма содир бўлди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлди.

Отишмада ораларида келишмовчилик юзага келган иккита байкер уюшмаси аъзолари иштирок этган. Воқеа жойига етиб келган полиция тўқнашув иштирокчилари ёнидан турли хил совуқ қуроллар – занжирлар, пичоқлар, биталар, тўқмоқлар ва ўқотар қуроллар топишган.

Қўлга олинганлар ва жароҳатланганлар сони ҳақида ҳеч нарса айтилмаяпти. Шуниси маълумки, ресторанга ташриф буюрган мижозлар отишма пайтида музлатгичларга беркиниб олишган. Ҳудуд ўраб олинган, полициячилар воқеа тафсилотлари ойдинлашмагунча одамларга воқеа жойидан кетишларига рухсат бермаяпти.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар