20-22 май кунлари “Ўзэкспомарказ”да машинасозликни, электротехника саноати ва маҳсулотни стандартлаштириш комплекс масалалари бўйича Кооперацион биржа ва саноат ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон савдо ва саноат палатасининг расмий сайти орқали хабар берилди.
Таъкидланишича, ушбу тадбирлар, оммавий ахборот воситаларидан ташқари, Тошкент биржа электрон таблоси орқали ҳам ёритиб борилади.