20 май куни Тожикистонда Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, минтақадаги хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади.
Агентликнинг маълум қилишича, тадбирда Россиядан вакил сифатида Федерация Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев иштирок этади.