Ҳарбий хизматга чақирилган днепропетровсклик блогер ва журналист Вячеслав Поездник Украинанинг Гончаровск аҳоли пунктида жойлашган 1815-сонли ҳарбий қисмида украиналик ҳарбий хизматчиларнинг қандай тарзда овқатлантирилишларини намойиш қилди.

Қисмнинг ошхонасига етказиладиган гўшт ифлос поддонларга (таглик) қўйилиб, бошқа анжомлар билан бу тўшларни бўлишнинг иложи бўлмагани сабабли бензинда ишловчи арра билан бўлиниши маълум бўлди.

Бу лавҳаларни видеога олган аскар аввалига ошхона ходимлари устидан кулиб, “Бу гўштларни ишқилиб ювиб кейин бизга беринглар. Нима учун ошхонада доимо шифокор туришини энди тушундим. Бу агар кимнингдир қорни оғриб қолса, унга зудлик билан ёрдам бериш учун экан-да”, деб айтган.

Бироқ блогер мол тўшларида улар ишлаб чиқарилган сана урилган штампларни кўриб, капалаги учиб кетди: гўштларда улар 1968 йилда тайёрлангани ёзилган эди. Бу гўштлар 40 йилдан кўпроқ вақт музлаган ҳолда сақланган ва энди украиналик жангчиларнинг егуликларига ишлатилмоқда.